Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.
Президент ташрифидан сўнг пойтахтдаги қайта таъмирланган Миллий боғ яна ўз фаолиятини бошлади. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам қисқа вақт ичида гавжум масканга айланган боғдан фоторепортаж тайёрлашди.
«Амалга оширилган ишларни бошқалар 10 йилда ҳам эплаши даргумон», «аввалгиси билан бугунгисини таққослаб бўлмайди», «боғ дунёдаги ўзининг муқобиллари билан дадил тенглаша олади», «бу байрамга ҳақиқий совға бўлди» — Давлат ОАВларида 5 йил давомида таъмирланган Миллий боғ очилиши қандай ёритилди?
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси беш йиллик реконструкциядан сўнг, қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.
1932 йилда ташкил этилган ва беш йил аввал таъмирлаш учун ёпилган Ўзбекистон Миллий боғи очилишга тайёр. Кўл яна сувга тўлган, истироҳат боғига президент ташриф буюрди. У боғни Тошкент рамзларидан бири деб атади ва «қадриятларимизни эъзозлаш ва хотира ҳам керак"лигини таъкидлади. Фото.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев собиқ Миллий боғ ҳудудида жойлашган пляжли кўл 15 август куни очилишини маълум қилди. «Газета.uz» фотомухбири боғда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 млн га бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи, Томди туманида умумий майдони 40 минг га бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилмоқда.
Миллий боғда Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига Миллий академик драма театрининг янги биноси қурилмоқда. Бунга қадар кўлдаги оролчада томоша минораси бўлган Light House ресторан мажмуасини барпо этиш мўлжалланаётган эди. «Газета.uz» қурилиш жойига бориб, вазиятни ўрганди.
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.
Пойтахтдаги Миллий боғ ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи очилди. Биринчи босқичда дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар, мусиқий фаввора ва бошқалар очилди. «Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг